Ҳокимият ҳақида

Олот туман ҳокимлиги туман ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимининг қарорва фармойишлари, баённомалари, топшириқлари ижросини таъминлайди.
Туман ҳокимлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши олдида ҳисоб беради. Туман ҳокимлиги ваколатларининг амалга оширилиши туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, туман ҳокимлигининг доимий, муваққат комиссиялари, тегишли қарорлар билан ташкил етилган бошқа ишчи органларнинг ҳамда туман ҳокимлиги аппаратининг ташкилий-амалий иши билан таъминланади. Туман ҳокимлиги фаолияти туман ҳокими томонидан ташкил етилади. Туман ҳокими қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида ҳудуддаги барча органлар, корхоналар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар чиқаради. Туман ҳокимининг меъёрий тусдаги ёки муҳим ахамиятга ега бўлган ҳужжатлари қарор шаклида қабул қилинади. Туман ҳокимининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари фармойиш шаклида қабул қилинади.
“Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлариниг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий етиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017-йил 28-ноябрдаги ПҚ–3407-сон қарорига мувофиқ туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил етиш тартибини белгиланади.
Бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек Олот туман ҳокимлигининг бошқарув аппарати тўғрисидаги Низомга амал қилади.
Бошқарув аппарати халқ депутатлари Кенгаши фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.
Туман ҳокимлиги аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститусияси ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлариниг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий етиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017-йил 28-нойбрдаги ПҚ–3407-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 29-март 140-сонли қарори билан тасдиқланган "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари аппаратларида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил етиш бўйича йўриқнома" ҳамда туман ҳокимлигининг регламентига амал қилади. Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари бўйича иш юритиш "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида амалга оширилади.
Ташкил топган сана – 1943 йил 13 феврал
Майдони - 322600 гектар
Шундан, екин йерлар 21475 гектар
Фойдаланилмайдиган йерлар 144501 гектар
Чегара узуглиги (248 км) Шундан, Жондор (21,2 км), Бухоро (20,5 км), Қоракўл (59 км), Қоровулбозор (37,7), Қашқадарё вилояти (27 км), Туркманистон 82,9 км чегарадош.
Аҳолиси – 106 минг киши
Маҳалла Фуқаролар йиғинлари сони -35 та
Манзил ва алоқа маълумотлари
📍 Манзил: Бухоро вилояти, Олот тумани, Ески Олот маҳалласи Олот кўчаси, 73-уй
📞 Телефон: (+998) 65-34-22-1-14
📠 Факс: (+998) 65-34-22-1-14
📧 Електрон почта: инфо@олот.бухоро.уз
🕘 Иш вақти: Душанба – Шанба, 09:00 дан 18:00 гача
🍴 Тушлик: 13:00 дан 14:00 гача
