Яна бир "Оила ва хотин-қизлар маскани" иш бошлади
2025-10-27 12:00:00 / Янгиликлар
Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Махкамова Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Майрам Аҳмедова ҳамроҳлигида Кегейли тумани "Нурли бўстон" маҳалласида янги ташкил этилган "Оила ва хотин-қизлар маркази"нинг очилиш маросимида иштирок этди.

Унда сўзга чиққанлар ушбу марказда оилалардаги тотувлик, тинчлик, ҳамжиҳатликни сақлашдек эзгу мақсадлар йўлида эндигина ҳаёт остонасига қадам қўяётган ёшларимизнинг таълим олишига тилакдошлик билдирди.
Эндиликда "Оила ва хотин-қизлар маркази" туманда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг оила аъзолари билан ишлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш ва низоли оилалар билан ишлаш каби устувор вазифаларни амалга оширади.


