Республика Ишчи гуруҳи томонидан оммавий сайёр қабул ташкил этилган
2025-02-27 09:30:00 / Янгиликлар
Республика Ишчи гуруҳи томонидан Бекобод шаҳар, Оққўрғон, Пискент, Бекобод туманлари аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Тадбирда вазирлик ва идоранинг мутасаддилари, вилоят сектор раҳбарлари ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъул ходимлари қатнашди.
Сайёр қабул аввалида "Ижтимоий давлат" принципларига кўра, аҳолининг эҳтиёжманд, бир марталик ёрдамга муҳтож қатлами, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларга амалий ёрдам кўрсатиш тартиб-таомилларидаги янгиликлар, қонунчиликдаги ёндашувлар атрофлича тушунтирилди.
Бош вазир ўринбосари-Оила ва хотин қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Махкамова 16 нафар фуқаро билан суҳбатлашди, уларнинг мурожаатларини ўрганди. Аксарият мурожаатлар ҳал қилинди.