Ўзбекистон-Беларусь делегацияларининг учрашуви
2023-10-25 22:15:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегацияси мазкур йиғилишларда иштирок этади.
Мамлакатимиз ҳукумати делегациясининг Бишкек шаҳрига ташрифи доирасида 25 октябрь куни “Ала-Арча” қароргоҳида Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко билан икки томонлама учрашув ўтказилди.
Таъкидланганидек, кўп қиррали алоқалар дўстлик ва шериклик руҳида изчил ривожланиб бормоқда.
Бунда Давлатларимиз раҳбарлари ўртасидаги очиқ ва ишончли мулоқот муҳим омил бўлмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон томони икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ўнинчи йиғилишини ва иккинчи минтақалараро форумини йил охиригача Тошкентда ўтказиш таклиф қилинди.
Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда, ўтган йилда унинг хажми 42 фоизга ўсди.
Олий даражадаги музокаралар давомида ҳукуматлар зиммасига яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилган.
Учрашувда савдо-сотиқ ва корхоналаримиз ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича биргаликдаги саьй-ҳаракатлар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.