Тоғ-кон саноати ва геология вазири Euronews телеканали директорлар кенгаши раиси билан учрашди
2024-11-20 10:50:00 / Янгиликлар
2024 йил 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Исламов, вазирлик мутасаддилари билан биргаликда Euronews телеканали директорлар кенгаши раиси Педро Варгас Давид бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда вазирлик вакиллари томонидан Тоғ-кон саноати ва геология соҳасида сўнгги йиллардаги ижобий ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида тақдимот қилинди.
Euronews телеканали делегацияси раҳбари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлардан, ижобий янгиликлардан қисман хабардор эканлигини билдириб, Европа иттифоқи билан ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланиши соҳа тараққиётига хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.