Хорижий инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-11-13 14:00:00 / Янгиликлар

Унда Россия, Хитой, Франция, Беларусь, Италия ва бошқа давлатлардан келган, Навоий вилоятида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истагини билдирган хорижий инвесторлар иштирок этди.
Мулоқот давомида тадбиркорлар ўз инвестиция лойиҳалари тақдимотини ўтказиб, уларни амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммолар, мавжуд тўсиқлар ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган таклифларини билдирдилар.
Кўтарилган ҳар бир масала атрофлича муҳокама қилиниб, аниқланган муаммоларни белгиланган муддатларда бартараф этиш юзасидан тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Учрашув якунида хорижий инвесторларга вилоятда яратилган қулай инвестиция муҳити, тадбиркорлар учун мавжуд имкониятлар ҳамда давлат томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг барча босқичларида хорижий ҳамкорларга ҳар томонлама амалий кўмак кўрсатилиши таъкидланди.

