Қурилиш саноатидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди
2026-11-10 09:55:00 / Янгиликлар
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Yude Intelligent Building Materials” компанияси бош директори ўринбосари Суй Сзюнсян ҳамда унинг қирғизистонлик ҳамкорларини қабул қилди.

Учрашувда қурилиш материаллари саноатида замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, хусусан, энергия тежамкор ва экологик тоза технологиялар асосида қурилиш маҳсулотларини лойиҳасини амалга ошириш масалалари ҳақида сўз борди.
Меҳмонлар компаниянинг халқаро тажрибаси ва турли давлатлардаги фаолияти ҳақида маълумот бериб, вилоятдаги қулай инвестициявий муҳитни юқори баҳоладилар.
Вилоят ҳокими саноатни ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этишда илғор технологияларга асосланган лойиҳалар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.
Мулоқот давомида ўзаро манфаатли лойиҳани амалга ошириш учун аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.