"Ecology Mir Group" билан инвестициявий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-10-23 14:15:00 / Янгиликлар

Мулоқотда вилоятда замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, рақамли инфратузилмани ривожлантириш ҳамда истиқболли инвестиция лойиҳалариниамалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида замонавий маълумотларни қайта ишлаш маркази – Data Cyenter ташкил этиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Лойиҳани амалга ошириш имкониятларини баҳолаш доирасида марказнинг техник салоҳияти, электр энергияси ва сув таъминоти, алоқа инфратузилмаси ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларини ўрганиш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, муҳокамалар чоғида лойиҳалар бўйича дастлабки техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш, инвестициялар ҳажми ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш, зарур ер майдонларини белгилаш ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасига бўлган эҳтиёжларни баҳолаш масалалари кўриб чиқилди.
Белгиланган лойиҳаларни изчил амалга ошириш мақсадида масъулларни белгилаш, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан йўл харитасини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Учрашув якунида Самарқанд вилоятида "Silk grid" рақамли инфратузилма ташаббусини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

