Фарғона ва Минск вилоятлари ўртасида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда
2026-09-24 09:45:00 / Янгиликлар

Учрашувда икки ҳудуд ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, янги инвестиция ва кооперация лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Самимий руҳда ўтган мулоқотда вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 8–9 июль кунлари Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан ушбу мамлакатга амалга оширган расмий ташрифи икки давлат муносабатларида янги саҳифа очганини, олий даражадаги мулоқотлар натижасида Ўзбекистон–Беларусь муносабатлари стратегик шерикликнинг сифат жиҳатидан янги босқичига кўтарилганини таъкидлади.
Шу боис, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш, мавжуд салоҳият ва имкониятларни ўзаро манфаатли лойиҳаларга йўналтириш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Учрашувда Фарғона ва Минск вилоятларининг иқтисодий имкониятлари бир-бирини тўлдиришига алоҳида эътибор қаратилди.
Икки вилоятнинг иқтисодий-инвестициявий, қишлоқ хўжалигн, ижтимоий соҳалар, туризм салоҳияти, савдо-саноат йўналишларидаги салоҳияти бўйича тақдимотлар ҳам ўтказилди.
Фарғонанинг тўқимачилик, мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш, саноат ҳамда меҳнат ресурслари салоҳияти Минск вилоятининг агротехнологиялар, чорвачилик, машинасозлик ва замонавий ускуналар ишлаб чиқариш соҳасидаги имкониятлари билан самарали кооперация учун мустаҳкам асос бўлиши қайд этилди.
Минск вилояти ижроия қўмитаси раиси Алексей Кушнаренко Ўзбекистон Минск вилояти учун турли йўналишлар бўйича муҳим ҳамкор ҳисобланиши, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми аллақачон 150 миллион долларни ташкил этгани, ўтган йилги даражага нисбатан 28 фоизга ўсганини қайт этди.
Ўзаро муносабатларни янги, янада юқори босқичга олиб чиқиш учун Фарғона вилоятига ташриф буюрилгани, делегация таркибида ижроия қўмиталари, таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, корхона ва ташкилотлар раҳбарларидан иборат эканлигини маълум қилди.
Ташриф мақсади ҳам турли марказлар ва корхоналарга шу билан бирга, инвестицияларни жалб қилиш учун аниқ музокаралар ўтказишдан иборат. Муҳокамалар давомида ҳамкорликнинг қатор йўналишлари белгилаб олинишига, ҳар икки томонда ҳам уни ривожлантиришга ишонч билдирилди. Хусусан, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, машинасозлик, туризм каби соҳаларда алоқаларни кенгайтириш белгилаб олинди.
Бундай тўғридан-тўғри алоқалар — аниқ натижа берадиган ўзаро муносабатларнинг энг яхши шакли эканлигини таъкидлади.
Учрашувда шунингдек, амалий босқичга ўтган инвестиция лойиҳалари ҳам муҳокама қилинди. Мулоқот давомида ҳамкорликни аниқ натижалар билан бойитишга қаратилган навбатдаги чора-тадбирлар белгиланди.
Фарғона ва Воложин туманларига эса имзоланган дўстлик битими доирасида уч ой муддатда иқтисодий, маданий ва таълим соҳаларидаги алмашинувларни қамраб олган қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.
Томонлар эришилган келишувлар Фарғона ва Минск вилоятлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.
Учрашув якунида ҳудудлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи ҳужжатлар имзоланди.
Жумладан, Фарғона вилояти билан Минск вилояти ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум, Воложин тумани билан Фарғона тумани ўртасида дўстона муносабатларни ўрнатиш тўғрисидаги битим, шунингдек, Беларусь Савдо-саноат палатасининг Минск бўлими ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ўртаси

