«Саҳро садоси» IV халқаро фестивали
2026-09-25 / Воқеалар тақвими

25-26 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида «Саҳро садоси» IV халқаро фестивали бўлиб ўтади. Анжуман Тошкент давлат иқтисодиёт университети ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармаси ҳамда бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Фестивалнинг асосий мақсади — Элликқалъа туманининг тарихий-маданий, зиёрат ва экологик туризм йўналишларини, маҳаллий ҳунармандлар маҳсулотларини ҳамда ҳудуддаги туризм масканларини кенг тарғиб қилишдан иборат.
Икки кун давомида ҳудуднинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган халқаро тренинглар ташкил этилади. Шунингдек, Тупроққалъа тарихий объектида тасвирий санъат танловлари, Ақчакўл кўли бўйида миллий таомлар танлови ва концерт дастури ўтказилади. Тадбир доирасида иштирокчилар учун «Ичан қалъа» тарихий мажмуаси бўйлаб экскурсия ҳам режалаштирилган.