“Бойсун баҳори” фестивалига тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда
2026-04-24 10:35:00 / Янгиликлар

Ташриф давомида Сурхондарё вилояти ҳокимининг ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Фахриддин Менглиев, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова, Бойсун тумани ҳокими Бохадир Шукуров ҳамда туманлардаги хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиқлари иштирок этдилар.
Туризм мажмуасида ҳар бир туман томонидан тайёрланаётган қўрғонларда амалга оширилаётган ишлар намойиш этилди. Мазкур фестивалда хотин-қизларнинг фаол иштироки алоҳида аҳамият касб этиб, улар томонидан яратилаётган миллий ҳунармандчилик намуналари, амалий безаклар ва ижодий ишлар мажмуага ўзига хос кўрк бағишламоқда.
Тайёргарлик ишларини янада такомиллаштириш, меҳмонлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда миллий анъаналаримизни муносиб намоён этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

