Бош вазир Афғонистон делегацияси билан учрашди
2024-07-03 14:10:00 / Янгиликлар
Бугун, 3 июль куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Афғонистон делегацияси билан учрашув ўтказди.
Учрашувда давлатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги алоқалар дўстлик, ҳамкорлик ва яхши қўшничилик тамойилларига асосланиб, ривожланиб бораётгани таъкидланди.
Томонлар иқтисодий, инвестициявий, энергетика, транспорт-логистика, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишди. Ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича аниқ чоралар белгиланди.
Шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида алоқаларни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Афғонистон делегациясининг мамлакатимизга ташрифи 6 июлга қадар давом этади. Ташриф доирасида бир қатор вазирлик ва идоралар билан учрашувлар, икки томонлама бизнес-форум ҳамда Афғонистон маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилади.
Шу билан бирга, меҳмонлар Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги қатор ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюради ҳамда халқимизнинг бой маданий-тарихий мероси билан танишади.