Очиқ мулоқот
2026-04-06 / Воқеалар тақвими

Савдо-саноат палатаси, Бизнес-Омбудсман, Солиқ қўмитаси ҳамда тегишли вазирлик ва идора, ташкилотлар иштирокида солиқ маслахатчилари, аудиторлар ва бухгалтерлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилади.
6 апрель, 15:30
📍 Мулоқот жойи: Тошкент, Савдо-санот палатаси катта мажлислар зали
✔️тадбиркорлар ва солиқ органлари ўртасида юзага келаётган низоли вазиятлар
✔️Вазирлар Маҳкамасининг 595-сонли қарори талабларининг амалиётда хар хил талқин қилинаётган холатлар
✔️қолдиқ товарлар мавжуд бўлганлиги инобатга олинмасдан молиявий жарималар қўлланилаётган холатлар
✔️сайёр солиқ текширувлари натижалари юзасидан қабул қилинаётган қарорлар
✔️қўшилган қиймат солиғи гувохномаси тўхтатилиб, камчилик бартараф қилинганда қайтадан фаоллаштирилишидаги муаммолар
✔️солиқ назорати билан боғлиқ бошқа масалалар
Асосий мақсад — тадбиркорларни қийнаётган низоли вазиятларга мақбул ечим топиш, хавотирсиз бизнес юритиш истиқболларини ишлаб чиқиш.
🗣 Агар солиқ назорати натижаларидан қониқмаётган бўлсангиз — сизнинг овозингизни эшиттириш учун муҳим майдон.
📞 +998 97 445 39 37