Осиё тараққиёт банкининг 59-Йиллик йиғилиши
2026-05-03 / Воқеалар тақвими

3-6 май кунлари қадимий Самарқанд шаҳрида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 59-Йиллик йиғилиши бўлиб ўтади.
Анжуман дастури барқарор ривожланиш ва иқтисодий интеграция масалаларини қамраб олади. Иштирокчилар эътибор марказида рақамли инфратузилмани ривожлантириш, энергетик ўтиш жараёнларини молиялаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби мавзулар бўлади.
Асосий тадбирлар Конгресс-Cентер ва Expo Cентерда бўлиб ўтади.
Тадбирда иштирок этиш учун аризалар 2026 йил 15 апрелга қадар қабул қилинади. Рўйхатдан ўтиш ва батафсил дастур билан adb.org сайтида танишишингиз мумкин.