Made in Afghanistan Expo – Tashkent 2026
2026-03-25 / Воқеалар тақвими
25–27 март кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан пойтахтимиздаги "Ўзэкспомарказ" МКК майдонида “Made in Afghanistan Expo – Tashkent 2026” кўргазмаси бўлиб ўтади.
Тадбирда Афғонистондан 120 дан ортиқ тадбиркор ва компания вакиллари иштирок этиб, ўз маҳсулотлари ва ҳамкорлик таклифларини тақдим этади.
Асосий йўналишлар:
- озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (қуруқ ва хўл мевалар, ёнғоқлар, заъфарон ва бошқалар)
- анъанавий ҳунармандчилик маҳсулотлари (гилам, тўқимачилик, заргарлик буюмлари)
- саноат ва ишлаб чиқариш маҳсулотлари
- Ташриф доирасида 28-29 март кунлари B2B учрашувлар, бизнес мулоқотлар, экспорт-импорт музокаралари ҳамда инвестициявий ҳамкорлик учун қулай майдон яратилади.
Барчани янги ҳамкорлар топиш ва бизнес имкониятларини кенгайтириш учун ушбу кўргазмада иштирок этишга таклиф этамиз.
Батафсил маълумот учун:
+998 99 995 38 16
+998 97 446 09 00