Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари билан учрашув
2026-03-11 09:30:00 / Янгиликлар

Бош вазир ўринбосари ўз чиқишида билим, истеъдод, ташаббус ва ибратли фаолияти билан тенгдошларига намуна бўлаётган қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Янги Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.
Мамлакатимизда хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг эзгу орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратиш мақсадида вилоятдаги ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли қизлар иштирокида Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари билан учрашув ташкил этилди.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари учрашув давомида ўз ютуқлари, изланишлари ва келгусидаги мақсадлари ҳақида сўз юритди. Тадбир ёшлар, айниқса, қизларнинг илм-фан, таълим, ижод ва жамоатчилик ҳаётидаги фаоллигини янада оширишга хизмат қиладиган очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтди.

