“Aksa Energy” компанияси раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-01-30 09:40:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида Ўзбекистон энергетика соҳасини ривожлантириш, мавжуд қувватларни модернизация қилиш ҳамда янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар мамлакатда энергетика инфратузилмасини мустаҳкамлаш, электр энергияси ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш ва соҳада илғор технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва келгусидаги йўналишларини муҳокама қилди.
“Aksa Energy” компаниясининг Ўзбекистонда амалга оширилган лойиҳалари мамлакат энергетика тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётгани қайд этилди. Компаниянинг биогаз, табиий газ, шамол, сув ва бошқа манбаларга асосланган электр станцияларини лойиҳалаштириш ва қуриш борасидаги халқаро тажрибаси юқори баҳоланди.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистоннинг энергетика соҳасида инвестициялар учун қулай шарт-шароитлари, ҳуқуқий ва институтсионал ислоҳотлар натижалари ҳамда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил давом эттириш, истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга қизиқиш билдирди.
Учрашув якунида “Aksa Energy” билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, энергетика соҳасида узоқ муддатли шерикликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.