Халқаро ҳамкорлик
2026-01-22 09:15:00 / Янгиликлар

Учрашув жараёнида маҳаллий аҳоли ва корхоналар учун барқарор молиявий хизмат кўрсатиш модели — ривожланаётган ва ўсиб бораётган иқтисодиётларга татбиқ этиш, хотин-қизларга микрокорхоналар, кичик ва ўрта бизнесларга молиявий хизматларга доимий ва осон кириш имконини яратиш, маҳаллий молиявий институтларни — банклар, кичик микромолиявий ташкилотлар ва бошқаларни — йирик молиявий тизим сифатида профессионал ва барқарор қилиш ва уларни бизнес-мулоқотда профессионал даражага кўтариш, стартуп лойиҳалар ёзиш ва қишлоқ жойлар, “Green Finance” (барқарор/экологик молия), аёллар бизнеси, миграция ва ижтимоий инклюзия каби устувор йўналишларда кучайтириш борасида муҳокамалар олиб борилди.
Шунингдек, халқаро молия институти томонидан Қўмита раисининг хотин-қизлар учун лойиҳалар ёзишда тренерлар тайёрлаш, грантлар жалб этиш ва уларни реализация қилишга қаратилган семинарлар ташкил этишга қаратилган таклифлари қўллаб-қувватланди.
Маълумот учун: German Sparkassenstiftung for International Cooperation ташкилоти ва Бош вазир ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Махкамова ўртасида 2025 йил 3 июнь куни Англашув Меморандуми имзоланган. Мазкур ташкилот шу кунгача 50 дан ортиқ давлатда ўз лойиҳа ва дастурларини амалга оширган, молиявий тизимларни мустаҳкамлаш орқали камбағалликни камайтиришга ҳисса қўшмоқда.
Тошкентда ташкилотнинг минтақавий ваколатхонаси фаолият юритади. У ерда қишлоқ жойларда тадбиркорлик тренинглари, молиявий хизматлар, маҳаллий молиявий институтлар билан ҳамкорлик асосида дастурлар амалга оширилмоқда.

