Олимпия шаҳарчасини барпо этишнинг бугунги босқичи муҳокама қилинди
2024-05-01 10:30:00 / Янгиликлар

Учрашувда Тошкент шаҳрида Олимпия шаҳарчасини барпо этишнинг бугунги босқичи муҳокама қилинди. China CAMC Engineering Co., Ltd. компанияси директорлар кенгаши раиси жаноб Ванг Бо Тошкент шаҳрида барпо этилаётган Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлигимизнинг муҳим босқичи эканлигини таъкидлаб, пудратчи компания директорлар кенгаши раиси сифатида лойиҳа муваффақиятли амалга оширилиши учун барча имкониятларни ишга солишга тайёр эканлигини билдирди.
Учрашув давомида асосий манфаатдор томонлар, жумладан, тегишли давлат органлари Спорт вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва лойиҳа бошқаруви гуруҳлари вакилларининг таклифлари муҳокама қилинди.
Ушбу музокаралардан мақсад лойиҳанинг ҳозирги ҳолати ҳақида умумий маълумот бериш, мавжуд муаммоларни ҳал қилишда потенциал стратегиялар бўйича фикр алмашиш ва лойиҳани халқаро стандартларга мослаштиришда келгусида ҳамкорлик қилиш имкониятларини ўрганишдан иборат бўлди.


