Афғонистон делегацияси таркибида келган тадбиркорларда "Congress Hall”даги кўргазма катта таассурот қолдирди.
2026-04-21 23:55:00 / Янгиликлар

Ташрифнинг якуний манзили Давлатобод туманида жойлашган замонавий “Congress Hall” мажмуаси бўлди. Ушбу марказда наманганлик тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада саноат, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тўқимачилик, қурилиш материаллари ҳамда экспортбоп маҳсулотлар намойиш этилди.
Меҳмонлар тақдим этилган маҳсулотларнинг сифати, ишлаб чиқариш жараёнлари ва уларни Афғонистон бозорида жорий этиш имкониятлари билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, тадбир доирасида Наманган ва Афғонистон тадбиркорлари ўртасида B2B форматидаги учрашувлар ҳам ташкил этилди. Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқотларда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, янги ҳамкорлик лойиҳаларини йўлга қўйиш ҳамда икки томонлама манфаатли шартномаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир сўнгида томонлар ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор келишув ва шартномалар имзоланди. Мазкур ҳужжатлар савдо ҳажмини ошириш, қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш ҳамда тадбиркорлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Давлатобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









