Маданий мерос объектига 31,5 миллиардлик сўмлик зарар етказилди
2025-06-26 11:00:00 / Янгиликлар

Маданий мерос агентлиги ва прокуратура органлари билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари доимий равишда ўтказиб келинмоқда.
Мана шундай тадбирлардан бири Тошкент шаҳрида ўтказилди. Пойтахтдаги ВИ–ХВ асрларга оид “Хонободтепа” археология ёдгорлиги ҳудуди орқали 257 метр узунликдаги канализация қувурлари ўтказилган.
Натижада ихтисослашган корхона томонидан ушбу ёдгорликнинг 961 м³ қисмига 27 млрд. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди. Шунингдек, айнан ушбу корхона томонидан ёдгорликнинг қўшимча 160 м³ экскаватор ёрдамида қазилиб, 4,5 млрд. сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан корхона мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Агентлик ва прокуратура органлари билан ҳамкорликдаги назорат тадбирлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу каби жиноий ҳаракатлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилади.
