18-май Халқаро музейлар куни муносабати билан матбуот анжумани ташкил этилди
2025-05-16 19:00:00 / Янгиликлар

2025 йилнинг 16 май куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан 18 май Халқаро музейлар куни муносабати билан оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўтказилган тадбирда Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари академик Турсунали Кузиев, бошқарма бошлиқлари ва Агентлик тизимидаги музей раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. Анжуманда директор ўринбосари Агентлик томонидан 2024 йил ва 2025 йилнинг I чораги давомида музейлар соҳасини ривожлантириш, шу соҳадаги халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, маданий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш ҳамда миллий меросни кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар юзасидан маълумот берди.
Жумладан, бугунги кунда мамлакатимизда 127 та давлат музейи ва уларнинг филиаллари мавжуд бўлиб, шундан 114 таси Маданий мерос агентлиги тизимида фаолият юритмоқда. Хусусан, 37 та асосий музей ва77 та музей филиаллари, шу жумладан 7 таси музей-қўриқхона сифатида хизмат кўрсатмоқда. Давлат музейлари фондларида жами 2,6 mln.dan ортиқ музей ашёлари ва коллекциялар сақланмоқда. Шундан 135 мингдан зиёди кенг жамоатчилик учун экспозицияларда намойиш этилмоқда.
2024 йил давомида амалга оширилган диққатга молик ишлар:
• Давлат музейлари томонидан 253 та илмий-амалий анжуман, 1823 та маданий-маърифий тадбирлар, 678 та кўргазма, 737 та маҳорат дарслари ҳамда 450 та театрлаштирилган саҳна томошалари ташкил этилди.
• Музейларга жами 4 млн. 340 минг нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрди. Улардан 1 миллион 12 минги хорижий, 3 миллион 200 минги эса маҳаллий меҳмонлардир. Айниқса, 1,5 млн. нафари 18 ёшгача бўлган ёшлар, 458 минг нафари нафақадаги фуқаролар, 230 минг нафарини ижтимоий ҳимоядаги қатлам вакиллари, 29 минг нафари ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этди.
• 34 та давлат музейида хатлов ишлари олиб борилиб, 5 та музейда аниқланган камомад ва номувофиқликлар тегишли тартибда Прокуратура органларига юборилди.
• юртимиз ва хорижий мамлакатларда 82 нафар раҳбар ва ходимларнинг малакалари оширилди.
2025-йилнинг I чорагида эришилган ютуқлар:
• 1,511 та тадбирлар, шу жумладан 54 та илмий-амалий анжуман, 705 та маданий-маърифий тадбир, 176 та кўргазма, 58 та кўчма кўргазма, 406 та маҳорат дарслари ва 112 та саҳна кўринишлари ўтказилди.
• музейларга ташриф буюрувчиларнинг сони 891,685 нафарни ташкил этди.
• Саудия Арабистони (Жидда) ва Қозоғистон (Олмаота, Остона) шаҳарларида болиб ўтган нуфузли халқаро кўргазмаларда Ўзбекистон музей коллекцияларига мансуб ашё ва буюмлар намойиши ташкил этилиб, улар маҳаллий ва хорижий жамоатчиликнинг катта олқишларига сазовор бўлди.
• 27 та музейда замонавий савдо, сувенир дўконлари, устахоналар, онлайн хизматлар ва санъаткорлар учун махсус ҳудудлар ташкил этилди.
• 20 нафар ходим малака ошириш курсларида қатнашди.
“Миллий меросга менинг ҳиссам!” умумхалқакцияси – халқ билан давлат ҳамжиҳатлиги:
• акция доирасида 2024-йилда 2 млрд. 83 млн. сўмга 97 та маданий бойлик харид қилинди.
• Маҳаллий бюджет ҳисобидан 5 млрд. 2 млн. сўм, фонд харид комиссиялари орқали эса 4 млрд. 7 млн. сўм эвазига 2,354 та экспонат коллекцияларга қўшилди.
• Аҳоли томонидан 3,899 та маданий бойлик музейларга беғараз тақдим этилди.
• Музейларнинг моддий-техник базаси 8,74 млрд. сўмга мустаҳкамланди.
2025 йил режаси:
• 300 та илмий-амалий анжуман, 2000 та маданий-маърифий тадбир, 700 та кўргазма, 800 та маҳоратдарси, 500 та саҳна кўринишлари ташкил этилиши режалаштирилган.
• Музей ва маданий мерос объектларимизга ташриф буюрувчиларнинг сони 6 млн.нафардан оширишга тегишли саъй-ҳаракатлар сафарбар этилади.
• 8 та музейда хатлов ишларини олиб бориш кўзда тутилган.
• 107 нафар музей раҳбар ва ходимларининг малакаси оширилади.
• Давлат бюджетидан 8 млрд. 75 млн. сўм ажратилиб, музейларнинг моддий-техник базаси босқичма-босқич модернизация қилинади.
• “Миллий меросга менинг ҳиссам!” акцияси доирасида давлат бюджетидан 3 млрд. сўм, ҳудудий бюджетлардан эса 500 млн. сўмдан ажратилиши белгиланган.
Маданий мерос агентлиги музейлар фаолиятини янада замонавийлаштириш, халқаро стандартларга мос инфратузилмани шакллантириш ҳамда ёшу-кекса авлодни миллий қадриятлар асосида янада камол топтириш сари изчил ислоҳотларни давом эттиради.
Шунингдек, халқаро музейлар куни муносабати билан ташкил этилган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалар вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олдилар.
