#расмий_муносабат
2025-05-05 13:30:00 / Янгиликлар

Оммавий ахборот воситаларининг бирида Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида жойлашган “Валихонтўра уйи” таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани айтилган. Маданий мерос агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан вазият жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Агентликнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан тарихий ёдгорликда ўрганиш ишлари олиб борилди. Масканни қайта таъмирлаш бўйича маданий мерос объектларини сақлаш, таъмирлаш ва реставрация қилиш учун манзилли йўл харитасига киритишга доир ишлар белгилаб олинди. Ёдгорликни таъмирлаш бўйича зарур лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш жорий йилда, реставрация, таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш 2026-йилдан кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, ХИХ асрга оид “Валихонтўра уйи” меъморий ёдгорлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октабрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сонли қарори билан маданий мерос объекти хусусий мулк сифатида миллий рўйхатга киритилган ва давлат муҳофазасига олинган.
Маълумот учун, Валихонтўра ХИХ асрда Фарғона водийсида фаолият юритган жадидчилик ҳаракати намояндаларидан бири, маърифатпарвар, ўз даврининг етук зиёлиси бўлган. Марғилон шаҳрида жойлашган ушбу ёдгорлик унинг уйларидан бири бўлган. Маскан хонлар ва етук уламоларнинг қароргоҳи бўлган. Фарғона вилояти Марғилон шаҳри 57 ва 58-уйларда жойлашган “Валихонтўра уйи” ёдгорлиги тарихий ва маданий аҳамиятга эга бўлган даргоҳ ҳисобланади.
