Санъат ва экология учун муҳим қадам!
2025-04-22 18:10:00 / Янгиликлар

Бухоро шаҳрида ўтказилаётган Бухоро биенналеси доирасида экологик йўналишдаги ноёб санъат инсталляцияси яратилмоқда.
Машҳур рассом Сауле Сулеименова ҳамда “Ширу-Шакар” ансамбли билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ушбу лойиҳа шаҳардаги полиэтилен чиқиндиларидан тайёрланмоқда. Мазкур санъат асари нафақат эстетик гўзаллик бахш этади, балки атроф-муҳит муҳофазасига ҳам ўз ҳиссасини қўшади.
Фуқароларимизни ушбу эзгу ташаббусда иштирок этишга чорлаймиз.
Агар сизда тоза, фойдаланилган полиэтилен материаллар мавжуд бўлса, Бухоро шаҳрида меҳмон бўлиб турган ёки истиқомат қилаётган бўлсангиз уларни қуйидаги манзилларга топширишингиз мумкин:
Полиэтилен материаллар қабул қилинадиган жойлар:
1. Насриддин Афанди ҳайкали ёнида
2. Тоқи Саррафон савдо аркаси
3. Тоқи Телпакфурушон савдо аркаси
Ҳар бир топширилган чиқинди бу санъатга қўшилган ҳиссадир.
Ушбу лойиҳа орқали нафақат экологик муаммоларга эътибор қаратилади, балки Бухоронинг тарихий маконлари замонавий санъат билан уйғунлашади.
Келинг, биргаликда санъат ва табиатни асраш йўлида ижобий из қолдирайлик!
