“Халқаро маданий ёдгорликлар ва тарихий масканларни асраш борасида амалга оширилган ишлар” мавзусида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани РEСС-РEЛИЗ
2025-03-25 20:45:00 / Пресс-релизлар

Мамлакатимизда миллий қадриятларни, юртимиздаги тарихий обида ва маданий асраб-авайлаш, ўрганиш ва муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида” ги қонуни бу борада муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, тарихий обидаларимизни бус-бутунлигича сақлаб, келажак авлодга етказиш мақсадида бир қатор қонун ҳужжатлари, қарор ҳамда фармонлар ишлаб чиқилмоқда. Жумладан, 2024-йил давомида Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 20.05.2024-йилдаги 295-сон қарори”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2024-йилдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида” 154-сон ҳамда “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 22.04.2024-йилдаги 227-сон қарорлари эълон қилинди.
Жорий йилнинг 25-март куни Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан “Халқаро маданий ёдгорликлар ва тарихий масканларни асраш борасида амалга оширилган ишлар” мавзусида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ташкил этилди.
Агентлик томонидан ўтказилган тадбирда сўнгги йилларда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳамда бу борада ўрнатилган халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳақида сўз борди. 2024-йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октабрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати”га асосан республикада маданий мерос объектлари жами ҳисобда 8210 тани ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 8 366 тага етди. Шундан, 4796 таси археология ёдгорликлари, 2268 таси архитектура ва 772 таси монументал санъат ёдгорликлари, 530 таси эса диққатга сазовор жойлар, қолган 157 таси мозаика ва композициялар ҳисобланади.
Жумладан, 2024-йил давомида 127 та моддий маданий мерос объектлари аниқланиб, рўйхатга қўйиш учун ҳозирги кунда вазирлик ва идоралар билан келишиш учун қарор лойиҳаси юборилган.
Шулардан:
Архитектура объектлари сони - 59 та
Археология объектлари сони - 26 та
Диққатга сазовор жойлар сони - 30 та
Монументал(мозаика) объектлар сони - 12 тани ташкил этади.
Ўтган 2024-йил давомида амалга оширилган ишлар хусусида ҳам маълумот берилди, жумладан: Республикадаги 123 та маданий мерос объектларида реставрация ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш бўйича тегишли шартномалар тузилди. Объектларнинг лойиҳа-сметаси ишлаб чиқилди ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2024-йилда Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 295-сонли объектларда қабул қилинди. Унга кўра, мазкур қарорга асосан Илмий-эксперт кенгашининг таркиби янгиланган таркиби тасдиқланди объектларини Кенгашга қўшимча вазифа объектларини функциялар юклатилди.
2024-йил давомида Илмий-эксперт кенгашининг 24 та йиғилиш бўлиб ўтган, шундан, 6 таси сайёр шаклда ўтказилган. 2024-йил мобайнида Илмий-эксперт кенгаши 1 192 та жисмоний объектларини юридик шахслар томонидан тақдим этилган лойиҳалар кўриб чиқилган. Жумладан, 207 та лойиҳа маъқулланган, 481 та шарт билан маъқулланди, рад этилганлар 504 та, шундан, 155 та лойиҳа амалда қуриб битказилган бинолар бўлганлиги сабабли рад этилган.
2025-йил И-чоракда объектларини йил И-чоракда 4 та йиғилиш бўлиб ўтган, шундан 2 таси сайёр шаклда ўтказилди. 313 та лойиҳалар кўриб чиқилган объектларини тегишли хулосалар берилган. Жумладан, 102 та лойиҳа маъқулланган, 78 та шарт билан маъқулланди ҳамда 133 та рад этилган.
Ўтган йилнинг И чорак ҳолатига таққосланадиган бўлса Илмий-эксперт кенгашида келиб тушган лойиҳалар объектини 6 баробарга ошган фоиз кўрсатгичларда эса 84 % га ўсган.
Республикада 127 та давлат музейлари ва унинг филиаллари мавжуд. Жумладан, Маданий мерос агентлиги тизимида 114 та музей (37 та асосий музей, 77 та филиал) фаолият юритиб келмоқда. Улардан 7 таси музей-қўриқхоналар ҳисобланади. Давлат музейлари фондларидаги музей ашёлари ва коллекциялари сони 2 млн 600 мингтани ташкил этади. Шундан, 135 мингтаси музей экспозицияларида намойиш қилинмоқда.
Музейлар томонидан 2024-йилда 253 та илмий-амалий анжуман ва семинарлар, 1823 та маданий-маърифий тадбирлар, 678 та кўргазма, 737 та маҳорат-дарслари, 450 та театрлаштирилган саҳна намойишлари ташкил этилди. Музейларга 2024 йил давомида жами 4 млн 340 минг нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрди. Шундан, хорижий сайёҳлар сони 1 млн 120 минг нафарни, маҳаллий меҳмонлар сони 3 млн 200 минг нафарни, шундан 18 ёшгача бўлган ташрифчилар сони 1,5 млн нафарни, нафақа ёшидаги ташрифчилар сони 458 минг нафарни, ногиронлиги бўлган шахслар 29 минг нафар, ижтимоий муҳофазага олинган шахслар 230 минг нафарни ташкил этди.
2022-2024 йиллар давомида 34 та давлат музейларида хатлов ишлари олиб борилди. Хатлов жараёнида 5 та музейда камомад ва номутаносибликлар аниқланган ва маълумотлар белгиланган тартибда прокуратура органларига тақдим этилди. Маданий мерос агентлиги томонидан Давлат музейларида фаолият юритиб келаётган 82 нафар раҳбар ва ходимларнинг республика ва хориж мамлакатларида соҳа бўйича малакаси оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 27-майдаги 261-сонли қарори ижроси юзасидан “Аҳолидаги маданий бойликларни давлат музейлари томонидан қабул қилиб олишни рағбатлантириш ва оммалаштиришга қаратилган “Миллий меросга менинг ҳиссам!” умумхалқ акцияси 2022-йил 1-июлдан бошлаб доимий равишда ўтказилиб келинмоқда. 2024 йил давомида мазкур акция доирасида Маданий мерос агентлиги томонидан 2 млрд 834 млн сўмга жами 97 та маданий бойликлар харид қилинди ва белгиланган тартибда давлат музейларига топширилди.
“Миллий меросга менинг ҳиссам!” умумхалқ акцияси давлат музейлари томонидан ҳам фаол ўтказиб келинмоқда. Хусусан, 2024 йилда маҳаллий бюджетлардан 5 млрд 213 млн сўм ажратилган. Давлат музейлари фонд харид комиссияларининг 322 та баённомаларига кўра, 2354 та маданий бойликлар жами 4 млрд 074 млн сўмга харид қилинган. Шунингдек, акция доирасида 3899 та маданий бойликлар аҳоли томонидан музейларга беғараз тақдим қилинган. Музейлардаги музей ашёлари ва тўпламларини белгиланган тартибда сақлаш асраш ҳамда музей ходимларига етарли шарт-шароитларни яратиш мақсадида 8 млрд 744 млн сўм маблағ эвазига музейларнинг моддий техник базаси кучайтирилди.

Музейлар томонидан 2025-йилда 300 та илмий-амалий анжуман ва семинарлар, 2000 та маданий-маърифий тадбирлар, 700 та кўргазма, 800 та маҳорат-дарслари ва 500 та театрлаштирилган саҳна намойишларини ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, 2025 йилда музейлар ва маданий мерос объектларига сайёҳлар сонини 6 млн нафардан ошириш,8 та музейда хатлов ишларини олиб бориш,музейда фаолият юритиб келаётган 107 нафар ходимларнинг республика ва хорижда малакасини ошириш кўзда тутилган.
2025 йилда давлат бюджетидан музейларни ривожлантириш, моддий-техник базасини замон талабларига мос равишда шакллантириш учун 8 млрд 755 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, мазкур маблағларга йил давомида босқичма-босқич давлат музейларининг моддий-техник базасини кучайтириш режалаштирилган.
2025 йилда “Миллий меросга менинг ҳиссам!” умумхалқ акцияси доирасида Давлат бюджетидан 3 млрд сўм ажратилди ҳамда ҳудудлардаги тегишли давлат музейларига Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан 500 млн сўмдан маблағ ажратилиши белгиланган. Бугунги кунда мазкур маблағлар эвазига аҳоли қўлидаги маданий бойликларни харид қилиш жараёни олиб борилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданий мерос соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023-йил 1-июндаги 177-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг ташкилий тузилмаси тасдиқланган бўлиб, ушбу тузилмага кўра, Агентлик ҳузурида 2 та илмий-тадқиқот институти, 4 та дирекция, 1 та таҳририят, 6 та давлат музей-қўриқхонаси, 18 та давлат музейлари ва 13 та давлат уй-музейлари ҳамда Агентликнинг 14 та ҳудудий бошқармалари мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2023-йил 25-январдаги ПФ-14-сон Фармонига асосан Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларида жами бошқарув штат бирликлари сони 206 тани (шундан, марказий аппарат 74 та, ҳудудий бошқармалар 132 та) ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019-йил 3-октабрдаги ПФ-5843-сон Фармони ижросини самарали ташкил этиш мақсадида 2024-йилда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларидаги жами 79 нафар давлат фуқаролик хизматчиларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида қисқа муддатли (56 соатлик) малака ошириш курсларидан ўтиши таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2024-йил 18-июлдаги 266-сонли қарорига асосан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларидаги 25 нафар фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул ходимларни сурдотаржимонлик курсларида малакасини оширилиши таъминланди.
Шу билан бирга, ходимларни хорижда малакасини ошириш мақсадида Маданий мерос агентлиги ва музей ходимлари билан биргаликда 2024-йил 28-апрель – 5-май кунлари Корея Республикасига ҳамда 2024-йил 22–28-сентябрь кунлари Туркия Республикасига хизмат сафари ташкил қилинди. Бундан ташқари мамлакатимизнинг археологик ёдгорликларини тадқиқ қилиш, илмий ўрганиш ва уларни очиқ осмон остидаги музейларга айлантириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, археология тадқиқотларини олиб бориш учун 110 та рухсатнома ҳамда 70 та очиқ варақ расмийлаштирилди.
3 та археология ёдгорлиги – Афросиёб (Самарқанд), Ахсикент ва Учтепа (Наманган)да музейлаштириш чоралари кўрилди. 5 та археология ёдгорлигида музейлаштириш ишларини олиб бориш учун лойиҳалар ишлаб чиқилди. Фарғона вилоятида 108 та, Навоий вилоятида 275 та археология ёдгорлиги хатловдан ўтказилди. Жумладан, археология объектларини муҳофаза қилиш мақсадида: 4 648 та археология объектларининг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган, 4144 та маданий мерос объектининг кадастр ҳужжати ягона электрон тизимга киритилган. 4 648 та археология объектларига муҳофаза белгилари ўрнатилган. 2 815 та объектнинг муҳофаза тегралари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январда тасдиқланган ““Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-16-сон фармонида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурига асосан: 75 та археология ёдгорликларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, И чоракда 8 та, ИИ чоракда 20 та, ИИИ чоракда 20 та, ИВ чоракда 27 та археология объектларида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, 3 та археология ёдгорликларини консервация қилиш ва музейлаштириш чораларини кўриш. белгилаб берилган. Жумладан, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани “Пойкент” археология мероси объекти,Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида жойлашган “Қанқа” археология мероси объекти,Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида жойлашган “Юнусобод Оқтепаси” археология мероси объектини музейлаштириш белгиланган. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний туманида жойлашган “Ақчахан қалъа” археология мероси объектини музейлаштириш ҳам белгилаб берилган.
Хориждаги кутубхона, музей, фонд ёки бошқа илмий-маданий муассасаларда сақланаётган мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид 308 та маданий бойликнинг илмий тавсифи тайёрланди. Хорижда сақланаётган алломаларимиз меросига оид қўлёзмалардан 15 та электрон нусхалар олинди. Эътиборга молик жиҳати Ўзбекистон Осиё маданий меросини сақлаш алянсига аъзо бўлди. Ўзбекистон маданияти Марказий Осиё халқларининг кўп асрлик анъаналари ва турмуш тарзи билан чамбарчас боғлиқ бой тарихга эга. Буюк Ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон ҳудудида кўплаб меъморий ёдгорликлар, қадимий қалъа ва қасрлар, сирли ва ноёб табиат ёдгорликлари ва фольклор элементлари жойлашган бўлиб, уларнинг аксарияти ҳозирда ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхати киритилиб, муҳофазага олинган.
Бугунги кунда ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектлари репрезентатив рўйхатига Хивадаги “Ичан қалъа” музей-қўриқхонаси (1990), Бухоронинг тарихий маркази (1993), Самарқанднинг тарихий маркази “Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси” (2001), Шаҳрисабзнинг тарихий маркази (2000), Ипак йўли: Зарафшон-Қорақум йўлаги (2023) ва бошқалар киритилди. 2024-йил август ойида Ўзбекистон ЮНEСКОнинг Маданий ёдгорликларни сақлаш ва тиклаш халқаро тадқиқот марказига (Рим устави-ИCCРОМ ташкилоти) 138-аъзо давлат бўлиб кирди.

Ўзбекистон Республикаси томонидан ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш учун 3 та номинация лойиҳаси (1 та минтақавий (Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидаги маданий мерос объектларини ўзида жамлаган “Ипак йўли: Фарғона-Сирдарё йўналиши” номи остида номзоднома лойиҳаси) ҳамда 2 та миллий (“Қадимги Термиз” ва “Тошкент модернистик архитектураси: Марказий Осиёда замонавийлик ва анъаналар”)) айни вақтда ЮНEСКО Умумжаҳон мероси маркази ҳамда ЮНEСКОнинг маслаҳат органлари томонидан кўриб чиқилмоқда. Келгуси йилларда “Саҳродаги қасрлар”, “Хонбанди”, “Сармишсой қоятош расмлари”, “Зараутсой қоятош расмлари” Маданий ва аралаш (маданий ва табиий мерос) мерос объектларини ЮНEСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритишни режалаштирмоқдамиз.
Маданий мерос объектларини реставрация-консервация қилиш учун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси фонди томонидан 2024-2028 йилларда Шердор мадрасасини консервация қилиш мақсадида 500 минг АҚШ доллари миқдорида грант, Италия савдо агентлиги билан ҳамкорликда Бухорода реставрация маркази ташкил этиш учун 2024 йил учун 70 минг евро (кейинги йиллар учун ҳам йиллик маблағ ажратилади), Жанубий Корея Маданий мерос жамғармасидан ОДА дастури асосида 2022-2026 йилларда Самарқандда Маданий меросни бошқариш ҳамда реставрация ва консервация марказини ташкил қилиш учун 3 млн 600 минг АҚШ доллари, Жанубий Кореянинг КОИCА ташкилоти томонидан 2025-2029 йилларда Бухородаги маданий мерос объектларини рақамлаштириш учун 8 млн 500 минг АҚШ доллари, Туркиянинг ТИКА ташкилоти томонидан Бухоро Аркида жойлашган Жоме масжидини тўлиқ реставрация қилиш.
Япониянинг ЖИCА ташкилоти томонидан 2023-2024 йилларда маданий мерос архивини рақамлаштириш учун 430 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари жалб қилиниб Маданий мерос агентлиги ҳамда хорижий томон билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён мамлакатда нафақат ёдгорликларни тиклаш ишлари орқали маданий меросни сақлаш, балки миллий ўзига хосликни мустаҳкамлаш ва жаҳон маданиятида кенг эътироф этилиш масаласига ҳам катта эътибор қаратилиб келинмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-мартдаги 265-сон қарори ҳамда 2021-йил 15-октябрдаги 649-сон қарори билан белгилаб қўйилган вазифа ва функцияларидан келиб чиққан ҳолда Агентлик ва ҳудудий бошқармалар томонидан 2024 йилда маданий мерос объектлари ҳамда унинг туташ ҳудудларда 117 та ноқонуний ҳолатлар аниқланган ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган. Шундан 30 таси жиноий иш, 87 таси маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Бунда жиноят иши доирасида маданий мерос объектларига етказилган зарар миқдори 345 984 134 488 сўмни ташкил этган. Мазкур маблағлар суднинг ҳукмига кўра қисман ундирилиши таъминланган.
“Халқаро маданий ёдгорликлар ва тарихий масканларни асраш борасидаги чора-тадбирлар” мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишади.
