#расмий_муносабат
2025-03-13 11:50:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳрида жойлашган собиқ техникум биносининг бузилаётгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда шаҳарнинг тарихий биноси асраб қолинмаётгани ҳақида сўз кетган. Мазкур хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган собиқ техникум биноси 1934-йилда қурилган. Иншоот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинининг 2019-йил 4-октабрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сонли қарорига асосан Маданий мерос объектлари миллий рўйхатига киритилмаган.
Шунингдек, бугунги кунда ушбу объект ўрнида чет эл ўрта махсус касб-таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш лойиҳаси Тошкент вилояти ҳокимлиги масъуллигида амалга ошириш белгиланган. Шунга кўра, Гонконгда рўйхатдан ўтган “Сония Груп Лимитед” компанияси таъсисчилигида “Чирчиқ инновация гимназияси” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилган.
Объект бугунги кунда авария ҳолатига келиб қолганлиги ва шу абгор аҳволда теварак-атрофга хавф солиши мумкинлиги инобатга олиниб “Чирчиқ инновация гимназияси” МЧЖнинг мурожаатига асосан Тошкент вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан бино-иншоотлари визуал кўрикдан ўтказилиб, 2025-йил 16-январдаги 01/123-сонли хат орқали бинони бузилиши юзасидан хулоса берилганини маълум қиламиз.
