Маданий мерос агентлиги тавсия этади: Ўзбекистондаги 5 та топ диққатга молик маданий мерос масканлари
2025-02-27 12:55:00 / Янгиликлар

Юртимизда қадим тарихимиздан сўзловчи маданий мерос ёдгорликлари дунё сайёҳлари, қолаверса, маҳаллий меҳмонларни ҳам лол қолдириб келмоқда. Бугун Ўзбекистондаги энг қизиқарли топ 5 та маданий мерос объектлари ҳақида маълумот берамиз.
1. Самарқанд – Регистон майдони
Самарқанднинг Регистон майдони Ўзбекистоннинг энг машҳур тарихий ёдгорликларидан бири бўлиб, учта улуғвор мадрасадан иборат: Улуғбек мадрасаси (ХВ аср), Шердор мадрасаси (ХВИИ аср) ва Тиллакори мадрасаси (ХВИИ аср). Ушбу меъморий мажмуа Мовароуннаҳрдаги ислом илми ва маданиятининг маркази ҳисобланган. Мажмуа ХВИ-ХВИИ асрларда бунёд этилган бўлиб, шаҳар марказида ташриф буюрувчилар учун қулай масканда жойлашган.
2. Хива – Ичан қалъа
Мажмуа Ўзбекистоннинг энг яхши сақланган тарихий шаҳарларидан бири бўлиб, ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Ичан қалъанинг ичида Кўҳна арк, Жума масжиди, Тошҳовли саройи ва Ислом хўжа минораси каби тарихий ёдгорликлар жойлашган. Музей-қўриқхона ичида 200 дан ортиқ устунга эга масжид, қурилиши учун ярим миллионта ғишт сарфланган Ислом хўжа минорасини каби қадимий обидлар ўрин эгаллаган. Шаҳар тарихи Х-ХИХ асрларга бориб тақалади. Ичан қалъа гўёки очиқ осмон остидаги музей бўлиб, сайёҳларни ўзининг бетакрор меъморчилиги билан кишиларни ҳайратда қолдиради.
3. Чорсу бозори
Ўзбекистоннинг энг қадимий ва машҳур бозорларидан бири бўлиб, у Тошкент шаҳрининг марказида жойлашган. Бу бозор бир неча асрлар давомида савдо-сотиқ, маданий алмашинув ва ижтимоий ҳаёт маркази бўлиб келган. Чорсу бозори Х асрдан бошлаб мавжуд бўлган ва у Буюк Ипак йўлининг муҳим савдо марказларидан бири ҳисобланган. “Чорсу” сўзи форс тилидан таржима қилинганда “тўртта йўл чорраҳаси” деган маънони англатади, яъни бозор қадимда карвон йўллари кесишган нуқтада жойлашган. Бозор Эски шаҳар ҳудудида, Кўкалдош мадрасаси ва Жоме масжиди яқинида жойлашган бўлиб, у Тошкентнинг тарихий марказий қисми ҳисобланади. Бу ҳудуд ҳанузгача ўзининг қадимий услубини сақлаб қолган ва сайёҳлар учун катта қизиқиш уйғотади. Бозорнинг асосий қисми кўк гумбаз остида жойлашган бўлиб, бу анъанавий Марказий Осиё бозорлари меъморчилигини акс эттиради. Ушбу гумбаз ХХ асрнинг 80 йилларида қайта қурилган бўлиб, иссиқ ёз кунларида бозор ичидаги ҳароратни мўътадил сақлашга ёрдам беради.
4. Шаҳрисабз – Оқсарой
Амир Темур томонидан қурилган Оқсарой саройи унинг шахсий қароргоҳи бўлган. Ҳозирда саройнинг фақат кириш аркаси сақланиб қолган бўлса-да, бу жой ҳанузгача Темурийлар даврининг улуғворлигини намоён этади. Саройни қуришда Мовароуннаҳр, Эрон ва бошқа қўшни диёрларнинг таниқли ҳунармандлари иштирок этган бўлиб, пардозлаш ишларига 18 йил кетган. Оқсарой пойдеворининг қурилишида олтин қумдан фойдаланилган. Мажмуанинг кириш аркида арслон ва қуёш, шунингдек, учта ҳалқа шаклидаги Темурийлар давлатининг рамзи тасвирланган.
5. Бухоро – Пойи Калон мажмуаси
Ёдгорлик Бухоронинг юраги ҳисобланиб, у 1127 йилда қурилган Калон минораси, Калон масжиди ва Мир Араб мадрасасидан иборат. Калон минораси ўзининг 47 метр баландлиги билан Марказий Осиёдаги энг улкан қадимий миноралардан биридир. Бу каби обидалар Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданиятини акс эттириб, ҳар йили минглаб сайёҳларни мамлакатимизга олиб келмоқда.
