Уйдан чиқмасдан Регистон майдонига виртуал саёҳат қилинг!
2025-02-24 15:15:00 / Янгиликлар

Технология ривожланиши билан дунёнинг турли бурчакларидаги тарихий ёдгорликларни бориб кўрмасдан ҳам томоша қилиш имконияти пайдо бўлди. Эндиликда Регистон майдонини зиёрат қилиш учун узоқ сафарга чиқиш шарт эмас. Registon360.uz платформаси сизга тарих ва меъморчиликнинг бетакрор гўзаллигини уйдан турган ҳолда кашф қилиш имконини беради. Бу виртуал саёҳат нафақат ўқувчилар ва тадқиқотчилар, балки тарих ва маданиятга қизиқувчилар учун ҳам ажойиб имкониятдир.
Ўзбекистоннинг энг машҳур меъморий мажмуаларидан бири Регистон майдонига энди https://registon360.uz/registan/index.html платформаси орқали виртуал равишда саёҳат қилишингиз мумкин. Ушбу сайт орқали сиз майдоннинг ҳар бир бурчагини 360° шаклда кўриб чиқишингиз ва у ҳақида 3 та тилда тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.
Виртуал саёҳатнинг афзалликлари:
1. Исталган жойдан кириш – сизга фақат интернет ва қурилма (телефон, компьютер ёки планшет) керак бўлади.
2. 360° панорамали тасвирлар – Регистонни худди ўз кўзингиз билан кўраётгандек ҳис қиласиз.
3. Ҳар бир мадраса ҳақида маълумот олиш – Улуғбек мадрасаси, Шердор мадрасаси ва Тиллакори мадрасасининг тарихи билан онлайн гид орқали 3 та тилда танишишингиз мумкин.
4. Саёҳат учун сарф-харажат талаб этилмайди, барча хизматлар бепул.
Маълумот учун, Регистон майдони Самарқанд шаҳрининг марказида жойлашган бўлиб, у ХВ-ХВИИ асрларда қурилган учта улуғвор уч мадраса: Улуғбек мадрасаси (ХВ аср), Шердор мадрасаси (ХВИИ аср), Тиллакори мадрасаси (ХВИИ аср)дан иборат.
Ҳозирнинг ўзида саёҳатни бошланг: registon360.uz
