#музейга_саёҳат
2025-02-17 11:50:00 / Янгиликлар

Худоёрхон саройи, халқ орасида “Қўқон ўрда” номи билан машхур мажмуа. Маълумки, бир ярим асрдан кўпроқ вақт мобайнида Қўқон хонлигини 29 дан ортиқ хон бошқарган, аммо улар ичида энг қудратли ва эсда қолгани Худоёрхон бўлган. Сабаби, у 1845-йилда 12 ёшида тахтга ўтирган. 1871-йилда хон катта сарой қурдиради. Мазкур ёдгорлик еттинчи хон саройи бўлган ва унинг ғоясига кўра, Қўқон ҳукмдорининг қудратини эслатиш учун аввалги саройлардан катталиги ва муҳташам безаклари билан устун бўлиши лозим бўлган.
Қурилган вақтида Худоёрхон саройида 119 та хона бўлиб, уларнинг барчаси ганч, нақш, сопол плиткалар билан ҳашаматли қилиб безатилган. Вақт ўтиши билан саройнинг катта қисми бузилиб кетган, хоннинг бойликлари талон-тарож қилинган. Ҳозирги кунда ушбу саройдан фақат 19 та хона қолган.
Музей қўриқхонасида ҳозирда Қўқон тарихининг турли даврларига оид экспонатлар, ибтидоий жамоа давридаги топилмалардан тортиб то хонларга узоқ юртлардан келтирилган совғаларгача сақланиб қолган. Айни вақтда музейда жами 30 мингдан ортиқ экспонат бор.
