Тўсиқсиз туризм имкониятлари кенгайтирилмоқда
2025-01-30 15:15:00 / Янгиликлар

Тўсиқсиз туризм имкониятлари кенгайтирилмоқда
2024-йилнинг 12-январида “Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда “Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун маданий мерос объектларида уларга ҳар қандай шикаст етказилишининг олдини олган ҳолда пандус, плинтус ва лифтлар ҳамда кўзи ожизлар учун маданий мерос объектларининг кичрайтирилган ўлчамдаги макетларини ўрнатиш ва улар тўғрисида Брайл алифбосидаги маълумотларни жойлаштириш” топшириғи белгилаб берилган.
Ҳозирги вақтга қадар қарор ижросини таъминлаш мақсадида маданий мерос объектларига зарар етказмаган ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб келинмоқда.
Музейларга инклюзив шарт-шароитлар яратиш мақсадида 53 та музейда пандус йўлакчаси, 9 та музейда кўтарилиш воситаси (лифт) ўрнатилди ва 35 га яқин музейларда аудиогидлар ташкил этилди.
