И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейининг 3 қавати вақтинчалик ёпилди
2025-01-03 15:20:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директорининг 2024 йил 27 декабрдаги буйруғига мувофиқ, И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейининг 3 қаватида музей ашё ва буюмларини янги замонавий қиёфада намойиш этишга ҳозирлаш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Шу сабабли музейнинг ушбу қаватдаги экспозиция заллари 2025 йил 3 январдан 7 мартга қадар ташриф буюрувчилар учун вақтинча ёпилади.
Реновация ишлари музей экспозицияларини янгилаш, залларни таъмирлаш-тиклаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ташриб буюрувчи санъат ихлосмандлари учун янада қулай шароитларни яратишга қаратилган.
Музейнинг 3-қавати ишга тушгунга қадар:
• музейда мавжуд коллекциялар фонд захира хоналарига жойлаштирилади;
• музейга кириш чипталари ҳамда экскурсия хизматларига 50% чегирма тақдим этилади.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда барчангизни музейнинг ҳозирда фаолият олиб бораётган 1 ва 2-қаватларини томоша қилишга таклиф этиб қоламиз!
