Сайёр қабул
2026-11-16 16:00:00 / Янгиликлар

2026-йил 17-ноябрь куни соат 15:00 да Маданий мерос агентлиги директорининг ўринбосари Зиёвиддин Валиев иштирокида Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси биносида Бухоро вилояти фуқаролари учун онлайн сайёр қабул ўтказилади.
👉 Мазкур тадбир фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, соҳага оид муаммоларни ўрганиш ва уларга амалий ечим топиш мақсадида ташкил этилмоқда. Сайёр қабул давомида фуқаролар ўз мурожаатлари, таклиф ва муаммолари билан бевосита иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, тадбирда Zoom платформаси орқали онлайн иштирок этиш имконияти ҳам яратилган. Сайёр қабулга марҳамат!
📍 Манзил: Бухоро шаҳри, Ҳ.Ибодов кўчаси, 7-уй.
📞 Мурожаат учун: +998998914164 — Камол Салямов
💼 Муҳим эслатма: Қабулга келаётган фуқаролардан ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат (ИД ёки паспорт)ни олиб келишларини сўраймиз.
