“Ёшлар куни” доирасида ҳудудларда ёшлар билан учрашувлар ўтказилди
2026-11-16 14:30:00 / Янгиликлар

Маданий мерос агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан “Ёшлар куни” доирасида ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди.
Хусусан, Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри ва Оҳангарон туманида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшлар ҳамда фуқаролар билан учрашувлар ўтказилиб, жами 23 нафар иштирокчининг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
Қорақалпоғистон Республикасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Раҳбар ва ёш тадбиркорлар” мавзусида учрашув ташкил этилиб, ёшларнинг маданий мерос соҳасидаги ташаббуслари муҳокама қилинди.
Сирдарё вилоятида эса ҳудудий бошқарма раҳбарияти ва ёшлар иштирокида мулоқот ўтказилиб, уларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Мазкур учрашувлар ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини ўрганиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг маданий мерос соҳасидаги иштирокини кенгайтиришга қаратилди.



