Аудиоподкаст
2026-11-16 11:25:00 / Янгиликлар

2026-йил 19-ноябрь куни соат 15:00 да Маданий мерос агентлигининг расмий телеграм каналида Агентлик Бадиий экспертиза бошқарма бошлиғи Фахриддин Рузикулов иштирокида “Маданий бойликлар: уларни олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби” мавзусида овозли чат (аудиоподкаст) ташкил этилади.
Аудиоподкаст давомида маданий бойликларни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш ва мамлакатга олиб кириш тартиби, бадиий экспертиза жараёнлари, шунингдек, ноқонуний равишда олиб чиқишга уринишларнинг олдини олиш ҳамда нодир экспонатларни асраб қолиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилади.
Мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларни олдиндан Телеграм орқали +998-99-025-93-97 рақамига юборишингиз мумкин.
Барча қизиқувчиларни аудиоподкастда фаол иштирок этишга таклиф этамиз.
