Конституция — маданий меросни асрашнинг ҳуқуқий кафолати
2026-11-13 14:55:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимизнинг бой тарихий ва маданий меросини асраб-авайлаш, миллий қадриятларимизни келажак авлодларга етказишнинг муҳим ҳуқуқий асосидир.
Бош қомусимизнинг 61-моддасида фуқароларнинг тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий меросни асраб-авайлаши шарт экани белгиланган. Шунингдек, ушбу мерос давлат томонидан муҳофаза қилиниши мустаҳкамланган.
Мазкур конституциявий норма тарихий обидалар, археологик ёдгорликлар ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш, уларни асраб-авайлаш ҳамда келажак авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади.
Маданий меросни асраш — нафақат давлатнинг вазифаси, балки ҳар бир фуқаронинг конституциявий бурчидир.
