#расмий_муносабат
2026-10-28 12:20:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган “Шайх Мухиддин жоме масжиди”дан тарихий обида сифатида сайёҳларни жалб этиш мақсадида фойдаланиш юзасидан таклиф билдирилган хабар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Самарқанд вилояти Ургут тумани “Чорчинор” маҳалласи Бухорий кўчаси, 22-уй манзилида жойлашган XIX–XXасрларга оид “Шайх Мухиддин жоме масжиди” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октабрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари объектлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сонли қарорига мувофиқ, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари объектлари рўйхатига 1582-рақам билан архитектура ёдгорлиги сифатида киритилган.
Самарқанд вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишларга кўра, мазкур масжиддан 1998 йилдан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан жоме масжид сифатида фойдаланиб келинмоқда. Масжиднинг иккинчи қаватидаги мадраса хоналарига чиқиш эшиклари намозхонларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёпилган.
Шунингдек, “Шайх Мухиддин жоме масжиди” жойлашган “Чорчинор” зиёратгоҳи “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган.
Маълумот учун, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида “Чорчинор” зиёратгоҳига 1 121 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган.
Бугунги кунда “Чорчинор” зиёратгоҳи ҳамда “Шайх Мухиддин жоме масжиди” билан танишиш учун маҳаллий ва хорижий сайёҳларга зарур шарт-шароитлар мавжуд.
