#расмий_муносабат
2026-10-26 19:05:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Регистон ансамбли таркибига кирувчи Улуғбек мадрасаси минорасига бир гуруҳ сайёҳлар кўтарилгани акс этган видеоматериал тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Маданий мерос агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан сайёҳларнинг минорага кўтарилиши билан боғлиқ ҳолатлар, уларга рухсат берилганлиги ҳамда хавфсизлик талабларига риоя этилганлигини аниқлаштириш мақсадида тегишли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш натижалари ва ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар белгиланган тартибда жамоатчиликка тақдим этилади.
