Сайёр қабул
2026-10-22 17:15:00 / Янгиликлар

2026 йил 23-октабр куни соат 11:00 да Маданий мерос агентлиги директори Баходир Ганжиевич Абдикаримов иштирокида Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси биносида Тошкент вилояти фуқаролари учун онлайн сайёр қабул ўтказилади.
Мазкур тадбир фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, соҳага оид муаммоларни ўрганиш ва уларга амалий ечим топиш мақсадида ташкил этилмоқда. Сайёр қабул давомида фуқаролар ўз мурожаатлари, таклиф ва муаммолари билан бевосита иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, тадбирда Zoom платформаси орқали онлайн иштирок этиш имконияти ҳам яратилган. Сайёр қабулга марҳамат!
Манзил: Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Шодмалик ота зиёратгоҳи.
Мурожаат учун: +998994006657 — Бекмурод Турсинбаев
Муҳим эслатма: Қабулга келаётган фуқаролардан ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат (ID ё паспорт)ни олиб келишларини сўраймиз.
