#расмий_муносабат
2026-10-06 18:25:00 / Янгиликлар

880 ta belgi
90 ta so‘zИжтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида жойлашган «Жарқўрғон» минорасининг жозибадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларида Маданий мерос агентлигининг қалбакилаштирилган муҳри қўйилгани юзасидан турли хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар юзасидан Маданий мерос агентлиги томонидан қуйидагилар маълум қилинади.
Мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Маданий мерос агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат йўлланган. Мурожаатда Сурхондарё вилояти Маданий мерос бошқармаси бошлиғининг в.в.б. Б. З.га, вилоят ҳокимлиги ҳамда тегишли масъуллар томонидан ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш, мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказиш ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш сўралган.
