Маданий мерос агентлигида ижро интизоми юзасидан МАЪЛУМОТ
2026-10-02 11:30:00 / Мажлислар
Маданий мерос агентлигида ижро интизоми Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6166 ва ПҚ-117-сон ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида ташкил этилган.
Хусусан, 2026 йил сентабр ойида ижро муддати белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 33 та, Президент Администрацияси раҳбарининг 5 та ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 14 та топшириғи ижроси юзасидан тегишли ишлар амалга оширилиб ижроси тўлиқ таъминланди.
Октабр ойида ижро муддати белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 27 та, Президент Администрацияси раҳбарининг 9 та ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 11 та топшириғи ижроси юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
