Юнус Ражабий уй-музейи вақтинча фаолиятини тўхтатади
2026-09-11 10:30:00 / Янгиликлар

Юнус Ражабий уй-музейида музей ашёлари ва коллекцияларини хатловдан ўтказиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Мазкур ишлар олиб борилиши муносабати билан 2026 йил 14-сентабрдан 2027 йил 30 майга қадар музей ташриф буюрувчилар учун вақтинча ёпилади.
Лойиҳа доирасида музей биносида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиб, иситиш ва совитиш тизимлари тўлиқ модернизация қилинади, замонавий музей талабларига мос экспозиция шакллантирилади ҳамда музей инфратузилмаси такомиллаштирилади. Белгиланган ишлар якунлангач, Юнус Ражабий уй-музейи ташриф буюрувчилар учун ўз фаолиятини қайта тиклайди.
