Халдеев Юрий Андреевич “Шуҳрат” медали билан тақдирланди
2026-08-26 21:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ватанимиз тараққиётига қўшган муносиб ҳиссаси, кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати учун Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси фахрийси Халдеев Юрий Андреевич “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
Маданий мерос агентлиги жамоаси Юрий Андреевични ушбу юксак эътироф билан муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, хотиржамлик ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилайди!
