Мустақиллик байрами муносабати маданий мерос объектларига кириш учун 20 фоизгача чегирмалар жорий этилди
2026-08-26 19:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан фуқароларимизни юртимизнинг бой тарихий ва маданий мероси билан яқиндан таништириш, ички туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида 31 август ҳамда 1-сентабр кунларида барча ёшдагилар учун кириш чипталарига 20 фоизгача чегирма берилади. Ушбу чегирма Маданий мерос агентлиги тизимидаги 114 та давлат музей ва музей-қўриқхоналар, тарихий ёдгорликлар учун амал қилади.
Байрам кунлари маданий мерос объектларида маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда турли маданий-кўнгилочар тадбирлар, ярмаркалар ва байрам акцияларини ташкил этилиш режалаштирилган.
Мустақиллик байрами муносабати билан жорий этилган ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда оила ва яқинларингиз билан юртимизнинг қадимий гўшаларидан баҳраманд бўлишни тавсия этамиз!
