Маданий мерос агентлигида ижро интизоми юзасидан МАЪЛУМОТ
2026-08-24 14:55:00 / Мажлислар
Маданий мерос агентлигида ижро интизоми Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6166 ва ПҚ-117-сон ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида ташкил этилган.
Хусусан, 2026-йил август ойида ижро муддати белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 21 та, Президент Администратсияси раҳбарининг 3 та ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 11 та топшириғи ижроси юзасидан тегишли ишлар амалга оширилиб ижроси тўлиқ таъминланди.
Сентабр ойида ижро муддати белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 30 та, Президент Администратсияси раҳбарининг 4 та ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 16 та топшириғи ижроси юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
