Илмий-эксперт кенгаши навбатдаги мажлисда 41 та лойиҳани кўриб чиқади
2026-08-13 18:15:00 / Янгиликлар

2026 йил 13–14 август кунлари Тошкент шаҳрида Маданий мерос агентлиги Илмий-эксперт кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади. Икки кун давом этадиган йиғилишда республиканинг турли ҳудудларидан тақдим этилган маданий мерос объектларига оид жами 41 та лойиҳа ва таклиф кўриб чиқилади.
Хусусан, кенгаш йиғилишида Андижон, Бухоро, Фарғона, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳридаги маданий мерос объектларига оид лойиҳалар муҳокама қилинади. Кун тартибидан Бухоро шаҳридаги “Ховли Паён”, “Олимжон карвонсаройи”, “Тошсарой” мадрасаси ва “Арк қўрғони” мажмуаси, Самарқанддаги “Тилла Кори” мадрасаси, Термиздаги “Султон Саодат”, “Зул-Кифл” мақбараси ва “Чоргумбаз” каби объектларда таъмирлаш-тиклаш ва реставрация ишларини амалга оширишга оид лойиҳалар ўрин олган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида 24/7 режимида фаолият юритувчи туризм кўчаларини ташкил этиш билан боғлиқ лойиҳалар ҳам кенгаш томонидан кўриб чиқилади. Йиғилиш якунлари бўйича лойиҳалар юзасидан белгиланган тартибда тегишли илмий-эксперт хулосалари тақдим этилади.
Илмий-эксперт кенгаши кун тартибидаги масалаларнинг батафсил рўйхати билан Маданий мерос агентлигининг расмий веб-сайти орқали танишиш мумкин.
