Аудиподкаст
2026-08-06 12:30:00 / Янгиликлар

2026 йил 10 август куни соат 11:00 да Маданий мерос агентлигининг расмий телеграм каналида янги нашрдан чиқарилган “Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри. 4-жилд” китобининг мазмунига бағишланган овозли чат (аудиоподкаст) бўлиб ўтади.
Аудиоподкастда Маданий мерос агентлигининг Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни илмий тадқиқ этиш бўлими бошлиғи Дилшод Расулов ҳамда фалсафа фанлари доктори, профессор Роиқ Баҳодиров иштирок этади.
Жонли мулоқот давомида янги китобнинг мазмуни, унда жамланган илмий маълумотлар, хорижда сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид қўлёзмаларни аниқлаш ва ўрганиш борасида амалга оширилаётган илмий изланишлар ҳақида батафсил маълумот берилади.
Мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларни олдиндан телеграм орқали +998-99-025-93-97 рақамига юборишингиз мумкин.
