Паркент туманида минг йиллик тарихга эга қабр топилди
2024-08-30 10:00:00 / Янгиликлар
Қазишмалар давомида йўл устида ер суриш ишлари олиб борилаётган вақтида ҳосил бўлган ўра аслида ерости дафн хонаси (катакомба) эканлиги аниқланди. Мутахассислар томонидан бу ердан дафн буюмлари, темир қилич, бронза узук, сопол идиш ҳамда булла (муҳр) топилди.
Қурилишнинг умумий тури ва дафн маросимининг кўплигидан келиб чиққан ҳолда мутахассисларнинг тахминларича ушбу қабр эрамизнинг И минг йиллигига тўғри келмоқда. Археолог олимлар томонидан айтилишича, бундай қабрлар ўша даврдаги кўчманчи чорвадор аҳолига тааллуқли бўлган бўлиши мумкин. Ноёб топилмаларни ўрганиш мақсадида экспонатлар Й.Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти лабораториясига олиб келинган.
Ҳозирги вақтда Маданий мерос агентлигининг молиявий кўмагида ҳудудда Самарқанд археология институти ходимлари томонидан археологик қазишма ишлари олиб борилмоқда.