Миллий қўғирчоқларда яшаётган мерос
2026-07-03 17:05:00 / Янгиликлар

Ўзбек миллий ҳунармандчилиги асрлар давомида шаклланган маънавий бойлиги ва миллий ўзлигини намоён этувчи бебаҳо меросдир. Ана шундай моҳир ҳунармандлардан бири Андижон вилоятининг Избоскан туманида фаолият юритаётган миллий қўғирчоқ устаси Наргиза Солиевадир. У 2000 йилдан буён Ҳунармандлар уюшмаси аъзоси сифатида миллий қўғирчоқчилик санъатини ривожлантириб келмоқда.
асрдан ортиқ ижодий фаолияти давомида минглаб бетакрор қўғирчоқлар яратиб, миллий ҳунармандчилик асраб-авайлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда. Наргиза Солиева ушбу санъат сирларини таниқли устозлар Манзурахон Юсупова ва Ёдгор Содиқовлардан ўрганди. Бугун эса ўзи ана шу мактабнинг муносиб давомчисига айланган ҳолда 20 нафардан ортиқ шогирд тайёрлашга эришди. Устанинг ижодий тўпламида 50 дан ортиқ турдаги миллий қўғирчоқлар мавжуд бўлиб, улар водий мактабига хос ироқи каштали дўппилар, миллий либослар ва нозик безаклари билан ажралиб туради. Ҳунарманд республика ҳамда халқаро миқёсда ўтказиладиган кўргазма ва фестивалларнинг фаол иштирокчиси ҳисобланади.
Хусусан, у 2005 йилда “Ташаббус” кўрик-танловида, 2025 йилда эса Бухоро шаҳрида ўтказилган “Ипак ва зираворлар” халқаро фестивалида ўз ижод намуналари билан муносиб иштирок этган. Наргиза Солиеванинг фаолияти миллий қўғирчоқчилик асраб-авайлаш, ривожлантириш ҳамда халқ амалий санъатининг ушбу ноёб йўналишини кенг тарғиб этишга хизмат қилмоқда.


