Ботир Зокиров мемориал музейи фондини бойитиш ишлари давом этмоқда
2026-06-11 20:00:00 / Янгиликлар

Маданий мерос агентлиги Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокировнинг ижодий асраб-авайлаш, тизимли равишда жамлаш ва келажак авлодларга етказиш мақсадида унинг фаолиятига оид тарихий материаллар, ашёлар ҳамда ноёб суратларни мемориал музей фондига қабул қилиш жараёнлари давом этаётганини маълум қилади.
Мазкур жараён Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 июлдаги “Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасини абадийлаштириш, унинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва жаҳон миқёсида тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилмоқда. Қарорга кўра, Маданий мерос агентлиги томонидан давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Ботир Зокиров ижодига оид тарихий материаллар, ашёлар ва ноёб суратларни мемориал музей учун харид қилиш белгиланган.
Ижодкор фаолиятига оид ашёларни топшириш истагида бўлган фуқаролар Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй манзилига олиб келишлари мумкин. Шунингдек, қўшимча маълумотлар учун +998-90-250-77-41 телефон рақами орқали Маҳмуд Маликов билан боғланишлари мумкин.
