“Темурбек” тарихий-бадиий филми учун кастинг жараёнлари якунланди
2026-06-09 15:00:00 / Янгиликлар

Маданий мерос агентлиги ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида тайёрланаётган Амир Темурнинг болалик йилларига бағишланган “Темурбек” тарихий-бадиий филми учун эълон қилинган кастинг жараёнлари ўз якунига етди. Филм Болалар контентини ривожлантириш маркази буюртмаси асосида суратга олинмоқда.
Мазкур филм ёш авлодни миллий тарихимиз, буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва мероси билан яқиндан таништиришга хизмат қилади.
Ҳозирда филмни суратга олиш жараёнларига тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

